Бағдод—Мосул йўли яқинидаги чўлдан оммавий қабр топилди. The Telegraph газетасининг маълум қилишича, бу Ироқдаги энг оммавий қабрдир, деб ёзади «Коммерсант.ru».
Қабрда ИШИД жангарилари томонидан ўлдирилган тўрт минг кишининг жасади топилди. Террорчилар уларни 2014 йилдан буён ўлдириб, жасадларини ушбу қабрга ташлаган. Қурбонларнинг аксарияти отиб ўлдирилган.
Аввалроқ Ироқ ҳукумати Ғарбий Мосулга ҳужумни бошлаганлигини маълум қилган эди. Айнан Мосул ИШИДнинг Ироқдаги пойтахти ҳисобланади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)