25 февраль, шанба куни Лос-Анжелесдаги (Калифорния штати) Dolby театрида 89-«Оскар» киномукофотини топшириш маросимининг охирги репетицияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ўнлаб машҳурлар, жумладан, Скарлетт Йоханссон, Холли Берри, Семюел Л.Жексон ва Дуэйн Жонсон зал саҳнасида ўзларини синаб кўрди. Маросимни комик Жимми Киммел олиб боради.
Dolby’даги репетиция жараёнида қатнашган журналистлар машҳурларнинг аксарияти норасмий кийинганлигига эътибор қаратди. Маросимда қўшиқ куйлаши керак бўлган қўшиқчилар ҳам репетиция жараёнида қатнашди.
Ғолиблар исмлари солинган конвертларни очиш ва томошабинлар вақтини чоғ қилиш вазифасини Леонардо Ди Каприо, Райан Гослинг, Мэтт Дэймон, Хавьер Бардем ва бошқалар бажаради.
Маросим АҚШ Ғарбий соҳили вақти бўйича 17:30 (Тошкент вақти билан 27 февраль куни 06:30) да бошланади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)