Яқинда ўғил фарзандли бўлган бошловчилар Ойхон Ифорзода ва Шоҳ Алимович тўйларининг 1 йиллиги санасини нишонлади. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
Ойхон Ифорзода Instagram’даги кузатувчиларига сана нишонланган кун рўй берган воқеани ҳавола қилди:
Сизлар билан ажойиб янгиликни бўлишмоқчиман! Эрталабдан мен бироз хафа эдим, сабаби доимо эътиборлилиги билан ажралиб турган турмуш ўртоғим тўйимиз санасини унутгандай эди гўё. Эрталаб туриб, совға қилиш у ёқда турсин, ҳатто бир оғиз ҳам табриклашни лозим топмаган турмуш ўртоғимдан жуда хафа бўлдим. Ундан кечга режалари ҳақида сўрасам, жавоб ҳам бергиси келмади. Бундан ҳатто йиғлаб ҳам олдим, наҳотки, тўйимизнинг илк санасини унутган бўлса... Кейин билишимча, бунинг ҳаммасига мана шу совға сабаб бўлган, мен уни жуда орзу қилгандим. Севгилим, ҳаммаси учун раҳмат!Дарвоқе, Шоҳ Алимович ҳамда Ойхон Ифорзода фарзандлари Амиршоҳнинг чилласи чиққанини нишонлашга ҳам улгурди.Ойхон Ифорзода, сухандон
Изоҳ (0)