• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Хонанда Райҳон: Оилам ҳазил-мутойиба учун мавзу бўлишини истамайман

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон 20—24 февраль кунлари «Истиқлол» санъат саройида навбатдаги яккахон концерт дастурини тақдим этади. Концерт арафасида журналист Феруз Муҳаммад хонанданинг ижодий фаолияти, шоу-бизнес янгиликларига муносабати ва шахсий ҳаёти ҳақида Райҳон билан суҳбатлашди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Сизнингча ким кўпроқ рекламага пул сарфлайди — Сизми ёки Лола, Шаҳзода, Муниса Ризаевами?— Мен бошқа санъаткорларни муҳокама қилмайман ва реклама қанча туришини ҳам билмайман. Мен ижод одамиман, ижод билан шуғулланаман. Саҳна безаклари, мусиқий материаллар, вокал, рақслар, либослар, экран учун видеотасвирлар, ҳаракатлар кетма-кетлигини бирга ўйлаб топамиз. Концерт — машаққатли меҳнат талаб этадиган жараён.

    — Ҳеч қандай рекламасиз неча йил мухлисларнинг ёдидан чиқмаслик мумкин деб ўйлайсиз?— Ижодий жараённи рекламасиз қанча ушлаб туриш мумкин? Менимча, барча санъаткорлар янада фаол ижод қилиш орқалигина «ижоддаги умрлари»ни узайтириши мумкин. Масалан, аксарият марҳум санъаткорлар айнан ўз ижоди билан ҳали ҳам ҳаёт. Шу туфайли, санъаткор ва реклама — бошқа-бошқа қутблардаги тушунчалардир.

    — Давлат телеканалларида деярли кўриниш бермайсиз, лекин уларни ҳам кузатиб борасизми ёки кузатувингиз «Менинг юртим», «Milliy TV» билан чекланганми?— Ҳозир телевизор кўришга деярли вақтим йўқ. Имкон бўлса, «Milliy TV»ни кузатиб бораман.

    — Ўз вақтида кинода ҳам рол ўйнаган эдингиз. Сизни яна кинода кўришимиз мумкинми?— Менинг асосий касбим — хонандалик, ундан ортсам, актрисалик қилишим мумкин. Лекин ҳозирча бунга вақт йўқ.

    — «Миллион», «Дизайн» ва бошқа кулгу жамоалари ўз ҳазил-чиқишларида сиз ва Йигитали мавзусига кўп бора мурожаат қилган. Бу ҳолат, балки, Сиз ва Фарҳод Алимовга нисбатан ҳам давом этиши мумкин. Бу ҳазилларга қандай муносабатдасиз?— Менинг оилам ҳазил мавзуси бўлишини истамайман.

    — «Истиқлол» санъат саройида 10 мартадан ортиқ концерт бергансиз. Қайси бири энг қийин бўлган ва қийинчилик нимадан иборат эди?— Бўлажак концертим, Худо хоҳласа, ҳисоб бўйича 14-яккахон дастурим. Ҳар бир концерт машаққатли, униси ё буниси осон ёки қийин бўлди, деб бўлмайди. Барига улкан тайёргарлик кўрилади. Жисмоний ва руҳий жиҳатдан оғир жараён. Аслида, бу сенинг бир йиллик ижодинг тақдимоти. Айнан яккахон концертида санъаткор ўзини тўла намоён этиши мумкин. Қўшиқ бир эпизод бўлса, концертда сен бутун қобилиятингни — актёрлик маҳоратидан тортиб вокал, рақсгача кўрсатишинг, уларни уйғунлаштира олишинг керак.

    — Сўнгги икки йилликда кимларнинг концертига, ҳақиқатдан мухлис бўлиб, билет сотиб олиб кирдингиз?— Ҳамкасб дўстларим концертларига доим бораман. Шу кунларда Филипп Киркоров концертига бормоқчиман.

    — Сиз катта умид боғлаган, катта пул сарфлаган, аммо натижасиз тугаган ижод маҳсулларингиз бўлганми?— Ҳар қандай қўшиққа жуда кўп куч ва маблағ сарф бўлади. Ҳар қандай қўшиққа руҳингни бахш этасан. У хит бўладими ёки йўқ — буниси Худодан. Мен ўзимдан талаб қилинганини бажараман, уёғи тақдирга ҳавола.

    — Концертингиз ҳақиқатдан ҳам ажойиб ўтади. Ҳар бир қадам, ҳатто олинадиган нафас ҳам худди олдиндан пухта ўйлангандек. Битта дастурга қанча вақт тайёргралик кўрасиз?— Ғоя бир йил давомида шакллантирилади. Тайёргарликка эса ярим йил кетади.

    — Нима деб ўйлайсиз, концерт қўйиш ва кўп кунлик концерт бериш ҳам қандайдир рейтингни белгилаб берадими? Агар белгилаб берса, энди Озодбек Назарбековнинг рейтинги тушиб кетадими?— Озодбек аканинг рейтингига келадиган бўлсак, буни муҳокама қилмайман. Концерт кунлари рейтингга умуман таъсир қилмайди. Концерт савияси, сифати, сен нима бера олишингдан, нима куйлаётганингдан, ҳаракатларингдан рейтинг пайдо бўлади. Менимча, Озодбек ака мамлакат мусиқа маданиятига ўзининг шундай салмоқли ҳиссасини қўшдики, ҳеч нарса, ҳатто концерт кунлари ҳам аҳамиятга эга эмас.

    — Яна неча йил концерт дастурингизни тақдим қилишингиз мумкин? Кун келиб Шаҳзода сингари етти кун, Озодбек Назарбеков каби 21—25 кунлаб концерт беришингиз мумкинми?— Яна такрорлайман — мен бошқа санъаткорларни муҳокама қилмайман. Концертим кунларини ўзим хоҳлаганимдек, кучимдан келиб чиқиб белгилайман. Мен концертга боримни бераман, жисмонан тикланиб олишимни ҳисобга олиб, беш кун концерт қўймоқчиман.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    13.02.2017, 23:25   Изоҳ (0)   49781
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ксеронусха: Немисча печенье рекламасидан «илҳом олган» Шаҳзода ва Шоҳруххон

    12.02.2017, 17:29

    «Менга нисбатан жуда ҳам ноҳақлик қиляпсиз». Дилноза Кубаева Instagram’даги «Дилноза Кубаева»ларга мурожаат қилди (видео)

    12.02.2017, 15:57

    Гулсанам Мамазоитова: Юлдуз Усмонова билан бирон марта суҳбатлашмаганмиз

    09.02.2017, 15:00

    Тимати 10 йилдан бери Қозоғистондаги жарима майдонида сақланаётган Audi автомобилини сотиб, пулини болалар уйига беришларини сўради

    06.02.2017, 15:25

    Шаҳзода: «Райҳон билан дўстлигимизни энди қайтариб бўлмайди»

    06.02.2017, 11:27

    Хонанда Шаҳзода биринчи турмуш ўртоғи билан ажрашиши сабабларига ойдинлик киритди

    05.02.2017, 17:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Польшанинг янги президенти Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши чиқди

    Дунё | 8 июн, 10:20

    “Барселона” хорват футболчисини Ямал учун муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда

    Спорт | 8 июн, 09:49

    Қирғизистон Ўш марказидаги Ленин ҳайкалини олиб ташлади

    Қирғизистон | 8 июн, 09:40

    Словакия бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

    Ўзбекистон | 8 июн, 09:12

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.