Қўшиқчи Абдулла Қурбонов «Shok.uz» нашрига берган интервьюсида қамалгани сабабига ойдинлик киритди.
Санъаткорнинг сўзларига кўра, яқин танишларидан бири уни тўйга чақириш баҳонасида уйига меҳмонга келганида, қўшиқчининг рад этишига қарамай, унга гиёҳванд моддани «ҳадя тариқасида» берган.
Абдулла Қурбонов авваллари «бу нарса»ни тўйларда, улфатлар билан ўтиришларда қабул қилганини тан олди, лекин ўша пайтда ташлаганини, соғлиғи ҳам кўтармаслигини таъкидлаб ўтди.
Орадан 5—10 дақиқа ўтгач, ходимлар кириб келди… Тан олишим керак, олдинлари чеккан бўлсам, чекканман. Лекин мен уларга буни олиб келинглар демаганман, буни залда ҳам (суд залида) айтганман. Аммо қонун ҳамма учун бир хил экан.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Абдулла Қурбонов, хонанда
Изоҳ (0)