20—24 февраль кунлари «Истиқлол» санъат саройида навбатдаги яккахон концерт дастурини тақдим этадиган хонанда Райҳон ўзбек тилини ўрганиш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда у журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида айтиб ўтган.
— Ўзбек тилида мукаммал сўзлаша олмаслигингиз туфайли кўп бора танқидга учрагансиз. Эътиборли томони, ўзбек тилини яхши билмасангиз ҳам, асосий мухлисларингиз — ўзбекзабонлар, рус тилини мукаммал билсангиз ҳам, бу тилда хит бўлган қўшиқларингиз жуда кам. Бу ҳолатни қандай изоҳлайсиз?— Ўзбек тилини ўрганиш ниятим бор. Боғча, мактаб даврим рус тили муҳитида ўтгани учун, уйда ҳамма ўзбек тилида сўзлашишига қарамай, она тилимни унутганман. Фарзандларим ҳам ўзбек тилида гапиради. Рус тилидаги қўшиқларим кам. Рус тилида кам қўшиқ айтган бўлсам ҳам, улар машҳур бўлган. Масалан, «Журавли» («Турналар»).
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)