БМТ Нигерия, Сомали, Жанубий Судан ва Яманда очлик туфайли ҳаётига ўлим хавф солаётган қарийб 20 миллион кишини сақлаб қолиш учун март ойининг охирига қадар 4 миллиард доллардан кўпроқ пул топиши керак. Ҳозирча 90 миллион доллар йиғилди, деб хабар беради «РБК».
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Нигерия, Сомали, Жанубий Судан ва Яманда 20 миллион кишининг ҳаёти очлик туфайли хавф остида қолаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, озиқ-овқат билан боғлиқ фавқулодда вазиятни ҳал қилиш учун 2017 йилда 5,6 миллиард доллар, шу жумладан, март ойининг сўнгига қадар 4,4 миллиард доллар топиш зарур.
Қайд этилишича, айрим сахий кишиларнинг берган ваъдаларига қарамай, ҳозиргача фақатгина 90 миллион доллар қабул қилинган.
Очлик Жанубий Суданнинг айрим туманларида аллақачон воқеликка айланиб улгурган. Агар биз ҳаракатни ҳозироқ бошламасак, у бошқа туман ва мамлакатларга ҳам тарқалади. Биз фожиа остонасида турибмиз.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Антониу Гутерриш, БМТ Бош котиби
Изоҳ (0)