Малайзия Интерполга КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чон Намнинг ўлдирилишида гумон қилинаётган Шимолий Кореянинг 4 нафар фуқаросини қидирувга бериш ҳақида талабнома йўллади. Бу ҳақда мамлакат полицияси раҳбари Холид Абу Бакир маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Шунингдек, полиция Куала-Лумпур аэропортида Ким Чон Нам ўлими куни бўлган КХДРнинг Малайзиядаги элчихонаси иккинчи котиби ва Air Koryo авиакомпанияси ходимини сўроқ қилиш учун рухсат сўраб, КХДРнинг Малайзиядаги элчихонасига мурожаат қилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)