Озарбайжон жанубидаги қор кўчкиси оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Кўчки оқибатида Лерик тумани Орат қишлоғидаги уй қор остида қолган.
Фалокат юз берган вақтда уй ичида олти киши бўлган, улардан икки нафари омон қолган.
Озарбайжоннинг APA агентлиги тарқатган хабарга кўра, ҳалок бўлганларнинг икки нафари болалардир.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)