«Прогресс МС-05» коинот юк кемаси 24 февраль, жума куни эрталаб Халқаро коинот станциясига (ХКС) туташди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Россиянинг Москва вилояти, Королёв шаҳрида жойлашган Парвозларни бошқариш марказига кўра, туташув икки суткалик схемада амалга оширилди. Кема «Пирс» модулига автоматик тартибда уланган.
«Прогресс МС-05» станцияга 2,5 тоннага яқин турли юк, жумладан, ёқилғи, сиқилган газ, «Орлан-ХКС» скафандри, илмий тажрибалар учун жиҳозлар, озиқ-овқат ва сув контейнерларини етказди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил 1 декабрида Бойқўнғир космодромидан учирилган «Прогресс МС-04» юк кемаси орбитага чиқолмаган ва ҳалокатга учраганди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)