Ҳиндистон Венера ва Марсга коинот қурилмалари экспедицияларини жўнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Times of India нашрига кўра, Ҳиндистон коинот тадқиқотлари ташкилоти (ISRO) Венера орбитасига автоматик станцияни учиришни мўлжалламоқда. Парвоз қачон амалга ошириши маълум қилинмади, бироқ экспедиция устидаги ишлар бошлаб юборилган.
Шунингдек, Ҳиндистон 2021—2022 йилларда Марсга иккинчи миссияни юборишга ҳам тайёргарлик кўрмоқда.
Ҳиндлар мазкур режалар уддаланишига ишонч билдирмоқда ва бунинг учун ISRO’да барча асослар бор. 2013 йил 5 ноябрда Қизил сайёрага юборилган Мангаляан қурилмаси 2014 йил сентябрида Марс орбитасига чиқишга муваффақ бўлди. Ҳиндистон илк уринишда Марсга автоматик станцияни учирган дунёдаги биринчи мамлакат бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)