SpaceX компаниясининг 18 февраль куни парвоз қиладиган Dragon юк кемаси антибиотикларга қарши тура оладиган Staphylococcus aureus супербактериясини Халқаро космик станция (ХКС)га олиб чиқади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
ХКС бортидаги тажрибалар давомида олимлар микробнинг мутациясини тадқиқ этмоқчи. Тахминларга кўра, микрогравитация мазкур жараённи тезлаштиради — шу йўл билан бактерия Ерда қандай мутация бўлишини космос шароитида олдиндан айтиш мумкин бўлади.
Dragon кемасини коинотга олиб чиқадиган Falcon 9 ракета-ташувчисининг парвози Тошкент вақти билан 20:01 га белгиланган (старт трансляциясини NASA сайтида томоша қилиш мумкин). Кема ХКСга жами 2,5 тонна юк олиб чиқади. Парвоздан сўнг SpaceX муҳандислари ракетанинг биринчи босқичини, ундан такроран фойдаланиш мақсадида, қўндиришга уриниб кўради.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)