SpaceX компанияси 19 февраль куни Dragon юк кемаси билан бирга бўлган Falcon 9 ракета-ташувчисининг парвозини муваффақиятли амалга оширди. Бир кун аввал техник носозликлар сабаб бу парвоз қолдирилган эди, дея хабар бермоқда Meduza.
Ракета-ташувчи Канаверал бурнидаги қўниш мажмуасига муваффақиятли қўндирилган. Халқаро космик станцияга 2,5 тонна юк ва супербактерияни олиб кетаётган Dragon кемаси эса Ер орбитасига чиққан.
SpaceX илк бор NASA’га тегишли, Флоридада жойлашган Кеннеди номидаги космик марказнинг LC-39A старт майдончасидан парвозни амалга оширди. Бу ерда авваллари Ойга учиш бўйича «Аполлон» дастури кемалари, шунингдек, космик-шатллар парвоз қилган.
SpaceX LC-39A майдончасини 2014 йили NASA’дан 20 йилга ижарага олган эди.
1 hour from launch of Falcon 9 & Dragon to @Space_Station. Rocket & weather are go. Launch at 10:01am ET, 15:01 UTC pic.twitter.com/9U3kiikA2H
— SpaceX (@SpaceX) February 18, 2017
Historic launch by @SpaceX from LC-39A at @NASAKennedy! #Falcon9 bringing cargo to ISS. #CRS10 pic.twitter.com/do1WksB2X9
— FORWARD Florida (@ForwardFla) February 19, 2017
— Elon Musk (@elonmusk) February 19, 2017
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)