27 йил аввал «Вояжер-1» космик зонди Қуёш тизими чегараларига яқинлашаётиб, Ер сайёрасини суратга олди, деб ёзади National Geographic. Ҳосил бўлган суратда Ер 0,12 пикселли майда ёрқин нуқтача бўлиб кўринади. Уни кадрнинг ўнг қисмида, тўқ сариқ чизиқда кўриш мумкин.
1990 йил 14 февралда Ердан 6 миллиард км узоқликда туриб, «Вояжер» туширган сурат Pale Blue Dot («Оч кўк нуқта») деб ном олди.
Ўша куннинг ўзида зонд юлдузлар тизимидаги бошқа сайёраларни ҳам тасвирга олди. 60 та суратдан иборат серия «Оилавий портрет» деб ном олди.
Изоҳ (0)