2017 йил «Ангрен» эркин иқтисодий зонасида жами 300 миллион доллар миқдорида тўққизта сармоявий лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
«Ангрен» ЭИЗ дирекцияси маълумотларига кўра, жорий йилда 9 та янги лойиҳани ишга туширишни таъминлаш бўйича тегишли ишлар олиб борилади.
Хусусан, чармни қайта ишлаш, чоксиз темир трубалар ва арматура, пармалаш ва силлиқлаш электр қўл машиналари, безакли сопол плиткалар ва санитар фаянс, конвейерли тасмалар, қишлоқ хўжалиги ва автомобиль шиналари, керамогранит, электр насослар ва бошқа зарур маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Қайд этилган лойиҳаларнинг умумий қиймати 300 миллион доллардан ошиши тахмин қилинмоқда. Ушбу қийматнинг 40,35 миллион долларини тўғридан-тўғри хориждан киритилувчи инвестиция ташкил этади.
Изоҳ (0)