Фарғона вилоятидаги «Фарғонаазот» заводида 23 февраль куни соат 16:30 да таъмирлаш-монтаж ишлари вақтида аммиак цехида портлаш юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида одамлар қурбон бўлгани айтилмоқда. ФВВ ахборотида қурбонлар сони кўрсатилмаган.
Хабар беришларича, ҳодиса сабаблари ва тафсилотларини аниқлаш, шунингдек, жабрланувчиларнинг оилаларига кўмак кўрсатиш мақсадида ҳукумат комиссияси тузилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)