Андижон вилояти ҳокими қарорига мувофиқ, 22 февраль куни Улуғнор тумани ҳокими ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Туманнинг аввалги раҳбари Абдуғофир Сулаймонов ўрнига Асилбек Юсупов Улуғнор тумани ҳокими этиб тайинланган.
Асилбек Юсупов бунгача Молия вазирлиги ҳузуридаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департамент директори лавозимида ишлаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)