Истанбул прокуратураси 2016 йил 15 июлда мамлакатда тўнтариш уюштиришга уриниш ҳақидаги ишни текширишни якунлади, деб ёзади «Газета.ru».
«Хусусан, Фатҳулла Гулен раҳбарлик қилувчи ФETО террорчилик оқимининг Истанбулдаги ҳаракатлари текширилди», — дея маълум қилди Anadolu агентлиги.
Судга террорчилик фаолиятида гумонланаётган 24 кишига нисбатан айблов хулосаси юборилди. Рўйхатда Гулендан ташқари, олти нафар генерал, 17 нафар офицер бор, уларнинг тўққиз нафари қидирувда.
Изоҳ (0)