Дональд Трамп президентлигининг бир ойи давомида гольф ўйини майдонларида 6 кун, яъни мазкур муддатнинг бешдан бир қисмини ўтказди. Бу ҳақда The New York Times нашри маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Унинг ўйин бўйича шериклари ўртасида Япония бош вазири Синдзо Абэ, шунингдек, Жанубий Африка ва Шимолий Ирландиядан келган гольф бўйича чемпионлар бўлгани билдирилмоқда.
Оқ уй вакиллари ушбу ўйинларнинг барчаси шахсий кўринишдаги тадбирлар бўлганини таъкидламоқда. Бироқ газета Трамп ўз вақтида ўтмишдоши Барак Обамани гольф ўйинига ҳаддан ташқари кўп вақт ажратаётгани учун бир неча бор танқид қилганини эслатиб ўтди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)