Ироқ федерал полициясининг тезкор бригадаси ходимлари Мосул аэропортини жангарилардан тўлиқ озод қилди. Бу ҳақда мамлакат хавфсизлик кучларидаги манба маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Шарқий Мосул ИШИД террорчилик ташкилоти жангариларидан тўлиқ озод этилган эди. Бироқ шаҳарнинг ғарбий қисми ҳамон террорчилар назорати остида қолмоқда.
Аввалроқ Ироқ армияси Мосул яқинидаги 14 та аҳоли пунктини ИШИДдан озод этганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)