Шимолий Кореянинг Малайзиядаги элчихонаси ходими КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чон Нам ўлими куни Куала-Лумпур аэропортига келган. Бу ҳақда Малайзия полициясидаги манбаларга таяниб, Channel NewsAsia маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Телеканалга кўра, дипломат аэропорт видеокузатув камералари нигоҳига тушиб қолган. У мазкур ишга алоқадорликда гумон қилинаётган КХДРнинг 4 нафар фуқаросини кузатиб қўйгани билдирилмоқда.
Малайзия миллий полицияси раҳбари Холид Абу Бакир мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари Ким Чон Намнинг ўлими бўйича тергов доирасида яна икки киши — КХДР элчихонаси ва Шимолий Кореянинг Air Koryo авиакомпанияси ходимларини сўроқ қилиш ниятида эканлиги, КХДР элчиси номига бунга рухсат бериш сўралган талабнома йўлланганини маълум қилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)