Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Хўжайли туманидаги 69-мактаб ўқитувчилари билан мулоқот ўтказганди. «KRuz.uz» мазкур ташрифдан сўнг мактабда қандай ўзгаришлар амалга оширилганига аниқлик киритди.
Мактаб директори Турсунгул Абдураҳмонованинг маълум қилишича, ушбу даргоҳда 604 нафар ўқувчига 63 нафар педагог таълим-тарбия бериб келмоқда.
Давлат раҳбари ташрифидан сўнг мавжуд 12 та қозонхонанинг 5 таси янгисига алмаштирилиб, қолганлари қайта таъмирланди. Натижада барча синф хоналари иситилди.
Водопровод суви келтирилиб, ювиниш хонаси ишга туширилди, ошхона фаолияти жонланди. Мактаб ҳовлиси ободонлаштириб, ариқлар қазилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хўжайли туманига Женгисбай Ембергенов ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)