• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бировга айтсанг ишонмайди. Лекин шундай бўлди». Президентдан совғага Captiva олган сурхондарёлик Шоди бобо

    Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 10—11 февраль кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Ангор туманидаги Занг гиламбоб қишлоғида Шоди бобо Хўшбоқов хонадонида бўлиб, отахон ва у кишининг умр йўлдоши Саломат момо билан суҳбатлашди, деб ёзади ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Давлатимиз раҳбарининг уйимизга келгани, дилдан мулоқот қилгани, ҳол-аҳвол сўраганига ҳали ҳам ишонгим келмайди. Тавба дейман, шунча ишдан ортиб оддий фуқаролар хонадонига бориш, у билан гурунг қилиш, турмуши, шароити, ўй-фикрлари билан қизиқиш учун одам қанчалар бағрикенг бўлиши керак экан-а, деб ўйлайман-да», – дейди Шоди бобо.

    «Ўзингиз қаранг-да, умри бино бўлиб даладан бошқасини кўрмаган одам мамлакат Президенти билан ўз уйида гурунг қилиб ўтирса, бировга айтсанг ишонмайди. Лекин шундай бўлди. Давлатимиз раҳбари билан оиламизнинг кундалик турмуши, маҳалламиз ҳаёти, фарзанду набиралар тарбияси, ўқиши, иши, деҳқончилик сирлари, юртимизда юз бераётган ўзгаришлар, хуллас, ҳамма нарса ҳақида гаплашдик», — дейди Шоди бобо.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Шоди бобо Хўшбоқов бу йил 84 ёшни қарши олди. Ҳали бардам, фикри теран, хотираси мустаҳкам. Болалиги Иккинчи жаҳон уруши йилларига тўғри келган Шоди бобо тенгдошлари қатори не-не қийинчилигу машаққатларни бошидан ўтказди. Ўспиринлик даврида уруш асоратларини қалбан ҳис этди, очарчиликни кўрди. Ҳалол меҳнат қилиб, деҳқончилик сирларини ўрганди.

    Умр йўлдоши Саломат момо Раҳимова билан 8 ўғил, 2 қизни тарбиялаб, вояга етказди. Ўғиллари қўли гул уста, ҳунарманд бўлди. Ўттиздан ортиқ невара, йигирмага яқин чевара қуршовида пиру бадавлат ҳаёт кечираётган отахон ва онахон бугунги осойишта ва обод ҳаётга шукрона келтиради, эл-юртга тинчлик сўраб дуо қилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Шоди бобо Хўшбоқов фарзандлари ва невараларига ҳам деҳқончилик сирларини обдан ўргатиб, уларга ерга меҳр бериш зарурлиги, ҳалол меҳнат орқасидан рўзғор тебратиш лозимлигини уқтирган. Ўтган йили отахон томорқада етиштирилган картошкадан 25 миллион сўмдан ортиқ даромад олгани бунинг яққол тасдиғидир.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Президентимиз уйимиздан қайтгач, бизга мамлакатимизда ишлаб чиқарилган Captiva машинасини совға қилиб юборибдилар. Кўп яшасин. Бошимиз кўкка етди, кўнглимиз тоғдек кўтарилди. Бу кампир икковимизнинг умримизда олган энг улуғ совға бўлди. Ҳа, ўзини билган одамга бундан ортиқ эътибор, бундан ортиқ ғамхўрлик бўлмайди-да. Бундан фахрланаман», — дейди Шоди бобо.

    «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

    23.02.2017, 23:41   Изоҳ (0)   222239
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Фарғонаазот»да портлаш юз берди. Қурбонлар бор

    23.02.2017, 22:17

    Янги «Афросиёб» поездлари Испаниядан Ўзбекистон томон йўлга чиқди (фото ва видео)

    23.02.2017, 21:54

    Чилонзордаги бинода юз берган ёнғин оқибатида 14 киши жабрланди

    23.02.2017, 21:38

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосарини қабул қилди

    23.02.2017, 21:35

    Чилонзорда ёнган беш қаватли бинонинг дастлабки уч қавати тўлиқ олов ичида қолган

    23.02.2017, 21:30

    Тошкентда ёнган навбатдаги автобус, Қозоғистонда йиғиладиган Nexia, Шавкат Мирзиёевнинг биринчи хориж сафари манзили ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    23.02.2017, 20:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Зеленскийга музокараларда Украина ҳудудини муҳокама қилмасликка ваъда берди

    Дунё | 14 август, 15:20

    Россия ядровий каллак ташувчи қанотли ракетани синовдан ўтказади

    Дунё | 14 август, 15:05

    Ўзбекистон нега АҚШдан пахта импорт қилмоқчи?

    Ўзбекистон | 14 август, 14:58

    Австрияда жарроҳ 12 ёшли қизига бемор бош суягини тештирди

    Дунё | 14 август, 14:40

    Тошкентда бўлиб ўтадиган концертларга кириш қанчага тушади?

    Маданият | 14 август, 14:25

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    Дунё | 14 август, 14:19
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.