Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Латвиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эдгарс Бондарс билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда

Эдгарс Бондарс.

Эдгарс Бондарс.
Фото: Вазирлик ахборот хизмати

Учрашувда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар ахборот технологиялари бўйича Ўзбекистон ва Латвияда фаолият кўрсатаётган компания ҳамда муассасалар иштирокида тадбирлар ташкил этиш юзасидан қизиқиш билдирди. 

Учрашувда Ўзбекистон томони Латвия ИТ-компанияларини жорий йил сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган АКТ ҳафталигида иштирокини ташкил этиш бўйича таклиф киритди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди
Дунё
Россия дронлар эвазига Эронга кибер қуролларини берди — WSJ
Маҳаллий
Самарқандда хонадонда газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 аъзоси вафот этди