Россиянинг йирик улгуржи-чакана озиқ-овқат маркази — Food city агрокластерида доимий фаолият олиб борадиган «Ўзбекистон» павильонининг расмий очилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzReport хабар бермоқда.
Павильон Ўзбекистондан янги ва қайта ишланган мева-сабзавотлар, озиқ-овқат маҳсулотларини Россия бозорига марказлашган ҳолда етказиш ва кейинчалик тақсимлаш учун мўлжалланган. Россиянинг улгуржи савдо билан шуғулланувчи «Ўзэкспорт» халқаро савдо агентлиги ва «Ўз-Глобал Трэйд» компанияси бўлинманинг асосий иш юритувчилари ҳисобланади.
Маълумот учун, ҳозирда Food city агрокластерида 8 давлат ва Россиянинг 14 минтақаси павилёнлари фаолият кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)