Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг ОАВлар вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда бошқарманинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини барча даражаларда кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Хусусан, телеканаллар, босма ва интернет нашрлар вакилларини бошқарма фаолиятига оид янгиликлар билан мунтазам таништириб бориш учун ҳафталик брифингларни йўлга қўйиш таклиф этилди. Мазкур мулоқотлар давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олиши имконияти яратилади.
Шунингдек, ОАВ вакиллари ички ишлар ходимларининг кундалик фаолияти — рейдлар, тезкор тадбирларда иштирок этишга ҳам таклиф этилди. Бу чоралар аҳолига ИИББ иш услуби ва самарадорлиги ҳақида биринчи манбанинг ўзидан ахборот олиш, олиб борилаётган ишлар ҳақида бевосита тасаввурга эга бўлишига кўмак бериши кутилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)