Бразилиядаги қамоқхона назоратчилари маҳбуслардан бири учун мобил телефон етказаётган «контрабандачи» кабутарни қўлга олди. Бу ҳақда UPI агентлиги маълум қилди.
Ҳодиса 10 февраль куни Франку-да-Роша шаҳрида жойлашган Нилтон Силва қамоқхонасида юз берди.
Назоратчилар маҳбуслар устига нимадир кийинтирилган кабутарни тутишга ҳаракат қилаётганини пайқади. Улар қушни бир амаллаб қўлга олган. Кабутарга мобил телефон ҳамда батарея яширилган нимча кийдирилганини аниқланди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)