20 февраль тонгида Саратов—Нижний Новгород трассасида Kia ва Nissan автомобилларининг тўқнашуви оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, Kia ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва Nissan’га урилган. Оқибатда Kia ҳайдовчиси ва тўрт нафар йўловчиси ҳодиса жойида тез ёрдам етиб келгунга қадар ҳалок бўлди. Nissan ҳайдовчиси ҳам воқеа жойида қурбон бўлди.
Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар орасида вояга етмаган фуқаролар йўқ.
Изоҳ (0)