Федерал қидирув бюросининг учта бўлинмаси Россиянинг АҚШдаги президент сайловларига тахминий аралашуви юзасидан текширувлар олиб бормоқда. Бу ҳақда Reuters Америка ҳукуматидаги манбаларига таяниб хабар берди, деб ёзади Meduza.
Демократик партия миллий қўмитасининг компьютер тизимига уюштирилган хакерлик ҳужумларини текшириш билан ФҚБнинг Питтсбургдаги бошқармаси шуғулланмоқда, у, Reuters маълумотларига кўра, кибержиноятларга ихтисослашган. Бошқарма ходимлари ҳужум учун жавобгар одамларни аниқлаштиришга уринмоқда.
Сан-Францискодаги бошқарма Guccifer 2.0 номи остида маълум бўлган ва Ҳиллари Клинтоннинг сайловолди штаби раҳбари Жон Подестанинг ёзишмаларини эълон қилган хакерлар шахсини аниқлаш билан шуғулланмоқда.
ФҚБ контрразведкаси олиб бораётган учинчи текширув АҚШ президенти Дональд Трамп доирасига алоқадорликда гумон қилинаётган Россия компаниялари ва фуқароларининг молиявий операцияларини текширишга қаратилган.
Изоҳ (0)