Ироқ ҳукумат кучлари ғарбий Мосул яқинидаги икки аҳоли пункти ва марказий электр станцияси устидан назоратни тиклади. Бу ҳақда шаҳарни ИШИД жангариларидан озод қилиш операцияси қўмондони Абдуламир Яралла маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Полиция бўлинмалари Мосул ва Бағдод ўртасида жойлашган ал-Азба ва Мосул йўлидаги ал-Лазака қишлоқларини озод қилди», — дея таъкидлади қўмондон.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ироқ расмийлари Мосул ғарбини озод қилишга киришганини эълон қилганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)