Ҳиндистон Фуқаролик авиацияси бошқармаси Германия ҳарбий ҳаво кучларининг иккита қирувчи самолёти тревога билан ҳавога кўтарилиб, Мумбай—Лондон йўналиши бўйича Германия ҳудуди устидан учиб ўтаётган Jet Airways компаниясига тегишли Ҳиндистон авиалайнерига тахминан 10 дақиқа давомида ҳамроҳлик қилгани билан боғлиқ ҳодисани текширмоқда, деб ёзади «ТАСС».
Қирувчи самолётлар ҳинд учувчилари маҳаллий ҳаво ҳаракатини бошқариш хизмати сўровларига бир неча марта жавоб бермагач, уларни тўхтатиб қолиш учун учиб чиққан.
Ҳодиса 17 февраль, пайшанба куни юз берган, ўшанда Ҳиндистоннинг бортида 330 нафар йўловчиси бўлган Boeing 777-300 самолёти билан Кёльн ҳаво ҳудудида радиоалоқа йўқолган эди.
Лайнер учувчилари авиадиспетчерга бир неча марта жавоб бермаган, шундан сўнг ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари ҳавога кўтарилган. Қирувчилар ҳавога кўтарилганидан кейингина ҳиндистонлик учувчилар фавқулодда алоқа частотасида ҳаво ҳаракатини бошқариш хизмати билан алоқа ўрната олган.
Изоҳ (0)