Россиянинг Петропавловск-Камчатский шаҳрида полиция автобус қарийб 1,5 км йўл бўйи судраб кетган аёлнинг ўлими ҳолати бўйича текширув бошлади, деб ёзади «РБК» ИИВнинг ҳудуд бўйича бошқармаси сайтига таяниб.
Дастлабки маълумотларга кўра, 14 февраль куни «рейс автобуси ҳайдовчиси йўловчиларни ташиш хавфсизлигига ишонч ҳосил қилмаган ва 54 ёшли йўловчи аёлнинг салондан тушиб кетишига йўл қўйган», — дейилади хабарда.
Муассаса маълумотларига кўра, эшик аёлнинг оёғини қисиб қолган, шундан сўнг автобус уни йўл бўйи судраб кетган. Жабрланувчини касалхонага етказишган, аммо уч кундан сўнг у вафот этган.
Текширув якунланиб, суд тиббий ходими хулосаси олингач, ҳужжатлар Камчатка ўлкаси бўйича тергов бошқармасига топширилади.
Изоҳ (0)