Футзал бўйича Ўзбекистон XXI чемпионатининг 4-турида қизиқарли воқеа кузатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футзал ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Самарқанд мезбонлик қилаётган турнирда «Локомотив» ва «Металлург» футзалчилари ўзаро кураш олиб бораётган бўлиб, унда «Металлург» 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Бироқ тўқнашувнинг иккинчи бўлимини давом эттиришнинг имкони бўлмади.
Хабар қилинишича, Самарқанддаги аренада электр қуввати узилиб қолган. Ўз-ўзидан футзалчилар бир-бирларини ҳам, тўпни ҳам кўриш имкониятидан маҳрум бўлган.
Мусобақа тартиб-интизом қўмитаси ўйинни Тошкентда давом эттириш борасида қарор чиқарди. Бунда «Металлург» ва «Локомотив» спортчилари свет келишини қанча кутгани масаласига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)