Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Бу ҳақда, «Постда» нашрига таяниб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Подполковник Ҳаётжон Солиев Фарғона ИИБ, подполковник Илҳомжон Сотволдиев Фарғона вилояти Бешариқ туман ИИБ, подполковник Рустамжон Тожиев Данғара туман ИИБ, подполковник Дилшод Рўзматов Қўштепа туман ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Термиз ИИБга подполковник Шарофиддин Саидов, Сурхондарё вилояти Термиз тумани ИИБга подполковник Жаҳонгир Ҳасанов, Жарқўрғон туман ИИБга подполковник Розиқ Собиров, Бойсун туман ИИБга подполковник Шерқўзи Сатторов, Қумқурғон туман ИИБга майор Ўткир Шукуров бошлиқ бўлди.
Майор Эркин Сафаров Бухоро вилояти Пешку тумани ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.
Аввалроқ Тошкент ИИББ Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига подполковник Беҳзод Сайфуллаев, пойтахт ИИББ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бошқармасига подполковник Элбек Хайруллаев, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ИИБга подполковник Баҳриддин Қаршибоев бошлиқ этиб тайинланган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)