Шимолий Корея махсус хизматлари охирги 10 йил мобайнида Жануби—Шарқий Осиё, биринчи галда, Индонезия, Малайзия ва Сингапурдаги фаолиятини жадал фаоллаштирди. Бу ҳақда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб, Star газетаси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Малайзия томонининг маълумотларига кўра, Шимолий Корея бош разведка бюроси минтақа давлатларида хориждаги йирик жосуслик тармоқларидан бирини жойлаштирган. Хусусан, Сингапур ва Малайзияда техник маслаҳатчи ёки ресторан бизнеси билан машғул кишилар ниқоби остидаги махсус хизматларнинг кўплаб ходимлари фаолият олиб боради.
Газетанинг таъкидлашича, КХДР махсус хизматлари асосан Жануби—Марказий Осиёда ишлаётган ва яшаётган Жанубий Корея ва Япония вакиллари — йирик корхоналар раҳбарлари, тадбиркорлар, ҳатто дипломатларга қизиқиш билдиради.
Маълумот учун, олдинроқ Малайзия полициясидаги манба журналистларга КХДР етакчиси акаси Ким Чон Намнинг Куала-Лумпур аэропортидаги сирли ўлимига «хорижий жосуслар тармоғи» алоқадор бўлиши мумкинлигини маълум қилганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)