Венесуэла расмийлари мамлакатда АҚШнинг CNN телеканали испан тилидаги трансляциясини ман этди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳукумат расмий баёнотида билдирилишича, Венесуэла телекоммуникациялар миллий комиссияси «CNN янгиликлар телеканалининг испан тилидаги кўрсатувлари мамлакатда олиб кўрсатилишини зудлик билан тўхтатиш» ҳақида кўрсатма берган.
Бундай кескин чораларга Венесуэланинг Ироқдаги элчихонаси террорчилик ҳаракатларига алоқадор фуқароларга виза берганлиги ҳақидаги CNN репортажи сабаб бўлгани билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Венесуэла расмийлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг маҳаллий мухолифат етакчиси Леополдо Лопесни озод қилиш ҳақидаги талабини рад этиб, Оқ уй кўрсатмаларига эргашиш ниятида эмаслигини билдирганди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)