Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида 15 февраль куни Хитой элчиси Сун Лицзе билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, жумладан турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Хитой учрашувларининг жадвали муҳокама қилинди», — дейилади вазирлик ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)