«Лукойл»нинг Ўзбекистондаги илк ёқилғи қуйиш шохобчасида сотиладиган ёқилғи нархлари белгилангани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
«Дўстлар, LUKOIL АЁҚШ фаолиятига билдирилган қизиқишингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Шохобчада сотиладиган ёқилғи нархлари ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигига эътибор қаратамиз. Тўлиқ ва ишончли маълумотни фақат бизнинг www. Facebook.com/LUKOILUz саҳифамиз орқали билишингиз мумкин. Янгиликларимизни кузатиб боринг», — дейилади Facebook’даги саҳифада қолдирилган изоҳда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ А-92 бензинининг 1 литри 3 000, А-95 бензинининг 1 литри 3 200, дизел ёқилғиси 1 литри эса 2 800 сўм этиб белгилангани билдирилганди.
Аввалроқ Ўзбекистонда «Лукойл»га қарашли биринчи АЁҚШ Тошкентнинг Яшнобод туманидаги Темур Малик кўчасида очилиш арафасида тургани ҳақида хабар берилганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)