Канадалик хонанда Аланис Мориссетт ўғрилар қурбонига айланди. Номаълум кимсалар 42 ёшли қўшиқчининг Лос-Анжелес яқинидаги Брентвуд шаҳарчасида жойлашган данғиллама ҳовлисидан 2 миллион долларга тенг қимматбаҳо буюмларни ўғирлади, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Хабарда қайд этилишича, полиция жиноятчиларни изламоқда. Мориссетт турмуш ўртоғи Марио Тредвей ҳамда 6 ёшли ўғли Эвер ва 6 ойлик қизи Оникс билан қўриқланадиган ёпиқ қишлоқда истиқомат қилади. Жиноятчилар хонанданинг уйига қандай кириб қолгани ҳозирча номаълум.
Ўғрилик 9 февраль куни амалга оширилган, аммо бу ҳақдаги хабар яқиндагина пайдо бўлди. Нохуш воқеага қарамай, хонанда хафа эмас, у 14 февраль – Валентин кунини турмуш ўртоғи билан пляжда ўтказган.
Қайд этиш жоиз, Аланис Мориссетт тақинчоқлар коллекция қилиш билан ҳам танилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)