Чемпионлар лигасининг нимчорак финалида Лондоннинг «Арсенал» клуби 1:5 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Бир йил муқаддам «Бавария» майдонидан шундай мағлубият билан қайтган «тўпчилар», бу сафар ҳам шуни такрорлашди.
Бундай натижани изоҳлаш қийин. Биринчи таймда имкониятлар бўлди, бироқ бекор кетди. «Бавария»нинг иккинчи голи ортиқча эди. Косельни жароҳат олгач эса «Арсенал» издан чиқди.Рақиб биздан яхши ўйнади. Иккинчи бўлимда уларга қаршилик қилишнинг имкони бўлмади.
Ўзимни оқламоқчи эмасман. Бундай масштабдаги ўйиндаги бу каби мағлубият ҳар қандай одамни шокка тушириб қўйиши мумкин. Ҳамма ишни хато қилганимизни ҳисоб ҳам кўрсатиб турибди.
Бундай учрашувларда концентрацияни 90 дақиқа сақлаб туриш керак. Биз эса учинчи голни ўтказиб юборгач, тугаб қолдик.
Бу карьерамдаги энг паст нуқта ёки йўқ экани борасида гаплашишнинг мавриди деб ҳисобламайман. Айтишим мумкин бўлгани — чуқур қайғудаман.
Арсен Венгер, «Арсенал» бош мураббийи
Биз фантастик футбол намойиш қилдик. Лондонда жавоб ўйини бор. У ерда ҳам бугунги ўйинни намойиш кўрсатишимиз шарт.Карло Анчелотти, «Бавария» бош мураббийи
Филипп Лам
Мюнхенликлар сардори «Арсенал»га қарши жавоб учрашувини ўтказиб юборади. Боиси у нимчорак финалнинг илк ўйинидаёқ сариқ карточка ишлаб олди. Гуруҳ босқичидаги огоҳлантиришни ҳам қўшиб, у битта учрашувни ўтказиб юборишга мажбур.Бундай ўйинларни қандай олиб боришни биладиган тажрибали жамоамиз. Сўнгги ўйинда анча қийналиб қолгандик, бугун эса ҳаммаси идеал кўринишда бўлди.Бир неча дақиқа саросимага тушганимиз рост, вазият қалтис эди. Бутун ўйин ҳақида гапирилганда эса мақтовга сазовормиз.
Филипп Лам, «Бавария» сардори
7 йилдан буён «Бавария»нинг нақадар кучли эканини кўриб келаман.Бугун ҳужумни ривожлантириш учун имкониятларимиз етарлича бўлди. Шу боисдан Тьяго билан ўйнаш варианти кўпроқ юзага келди. Иккинчи таймда жуда чиройли голлар уришга эришдик.
Арьен Роббен, «Бавария» бош мураббийи
«Арсенал» ҳимояси
Клуб ҳимоячиси Эктор Бельерин «Барселона» назарида экани кўпчиликка сир эмас. Гарчи унинг ўзи Лондонда қолишни истаётган бўлса-да, «Барса» спорт директори Роберт Фернандес унинг ўйинини томоша қилиш учун Каталониядан етиб келди.Лоран Косельни эса «Бавария»га қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнида Габриэл Паулиста ҳаракат қилди. Коселни Лондондаги жавоб учрашувини катта эҳтимол билан ўтказиб юборади.
Лам тасаввур қилиб бўлмас даражада кучли футболчи. Гарчи у ҳамма совринни ютиб чиққан бўлса-да, фаолиятини юқори нотада якунлаши янада зўр бўларди. Ва биз унинг сўнгги ўйини Чемпионлар лигаси финали бўлиши учун кучимиз борича ҳаракат қиламиз.Артуро Видаль, «Бавария»
Изоҳ (0)