Сингапур ҳукумати шаҳар-давлатнинг эҳтимолий дунё иқтисодий инқирозига қарамай, яқин келажакда гуллаб-яшнаши ҳақидаги пргнозни тақдим этди, деб ёзади «Хайтек».
Иқтисодиёт қўмитаси Сингапурга ўз ўринларини сақлаб қолиш имконини берувчи еттита секторни ажратиб кўрсатди, булар — молия, транспорт хизматлари, логистика, шаҳар қарорлари, соғлиқни сақлаш, рақамли иқтисодиёт ва илғор ишлаб чиқаришлар.
Шунингдек, ўз маърузасида қўмита қўшимча инвестицияларни жалб қилиш аҳамиятини қайд этди. Бундан ташқари, қўмита барчага киберхавфсизликни ўрганишни маслаҳат бермоқда, чунки у иқтисодиёт ва миллий хавфсизлик учун стратегик муҳимдир.
Райдшеринг сервислари, сунъий интеллект ва робототехника ҳам Сингапур иқтисодиёти тараққиёти учун муҳим технологиялар сифатида тилга олинган.
Шу билан бирга, Сингапур аҳолисининг катта қисмини қайта ўқитиб, келажак меҳнат бозорида талабгир ҳолатга келтириш зарурлиги айтилади. Бунинг учун SkillsFuture каби схемалар мавжуд. Университетлар ва корпорациялар янада илғор стартапларни яратиш учун ўзаро ҳамкорлик қилиши керак.
Изоҳ (0)