Туркия полицияси 12—13 февраль кунлари Курд ишчи партияси билан алоқалар ва исёнга тайёргарликда гумон қилиб, 834 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Полиция махсус операция доирасида мамлакатнинг 37 вилоятида тўсатдан рейдлар ўтказди. Бунга курдларнинг қуролланган ҳолда 15 февралдан бошлаб расмийларга бўйсунмаслик акцияларини ўтказишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарлар сабаб бўлгани билдирилмоқда.
Рейдлар давомида 2 та Калашников автомати, 11 та тўппонча, 15 та милтиқ ва кўплаб ўқ-дори мусодара этилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)