Исландия полицияси автомобиль ҳайдовчиларига рулни бошқараётганда шимол ёғдусига қарамаслик ҳақидаги илтимос билан мурожаат этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Полициячиларга кўра, ҳафта давомида маст ҳолда машина бошқаришда гумон қилиб, икки ҳайдовчи тўхтатилган. Икки ҳолатда ҳам ҳайдовчилар ичмаганлиги маълум бўлди. Улар шимол ёғдусини кўриб, кўз узолмай қолгани ва ҳушёрликни бой берганини билдирган.
Ўз навбатида, йўл хизмати ходимлари ҳаракатланиш давомида табиат кўринишларига маҳлиё бўлмасликни тавсия этди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)