КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг ўгай акаси Ким Чон Нам Малайзияда ўлдириб кетилди. Бу ҳақда, Жанубий Корея ҳукуматидаги манбага таяниб, Yonhap агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Коммерсант.ru».
Чосун телеканалининг маълум қилишича, Ким Чон Нам Малайзия аэропортида ўлдириб кетилган. Унга икки аёл ҳужум қилган, улар «заҳарланган игна»лардан фойдаланган.
Жиноятчилар воқеа жойидан яширинганлиги маълум қилинмоқда. Малайзия қотиллик ортида Шимолий Кореянинг ўзи турганлигини тахмин қилмоқда.
Малайзия полицияси Reuters агентлигига шимолий кореялик шахси номаълум эркак Куала-Лумпур аэропортидан шифохонагача бўлган йўлда вафот этганлигини маълум қилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)