Телевизор сотиб олишдан олдин баъзи маслаҳатларга қулоқ тутишингизни тавсия этамиз.
Нархларни аниқлаштириб олинг
Махсус дўконларга боришда шуни эсда тутингки, бу мавзу тўғрисидаги керакли маълумотларга эга бўлмасангиз телевизорнинг ҳақиқий нархидан 2—3 баравар кўп маблағ сарфлаб қўйишингиз мумкин.
Ўлчамини белгилаб олинг
Сотиб олмоқчи бўлган янги телевизорни қаерга жойлаштирмоқчи эканлигингизни аниқ режалаштиринг. Бу жойни ўлчанг ва шу ўлчамлар билан дўконга боринг.
Мосини танланг
Ҳозирги кунда энг кўп қўлланиладиган экранлар Full HD моделлари ҳисобланади. Улар ётиқ йўналиш бўйича 1920 пиксел ва тик йўналиш бўйича 1080 пиксел тасвирлардан ташкил топган. Рекламаларда эса янги 4K-телевизорларни илгари суришга ҳаракат қилишмоқда. Лекин бу телевизорларга тасвирларни сифатли равишда кўрсатиши учун камдан-кам учрайдиган қўшимча 4K-контент ўрнатишга тўғри келади. Шунинг учун ҳали етарлича такомиллашиб улгурмаган бу модель учун катта маблағ сарфлашингизни тавсия қилмаймиз.
Ранглар кўламига эътибор қилинг
Экранлар бир хил технологияда ишлаб чиқарилади. Бу технология тасвирларни барча ранглар кўлами доирасида кўрсатишга етарлича асосланган.
Юқоридагиларни аниқлаб олган бўлсангиз, ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг интернетдаги расмий сайтлари орқали бирорта вариантни танлашингиз ва қўрқмасдан дўконга боришингиз мумкин.
Изоҳ (0)