Себорея – тери ёғ қатламининг тузилиши ва миқдори ўзгариши натижасида терининг яллиғланиш касаллиги.
Қуруқ себореянинг асосий белгилари – бош териси ва сочлар қуруқлашиб қолади, бош терисида қазғоқ, унча катта бўлмаган ёриқлар пайдо бўлади. Бундай белгилар пайдо бўлса дарҳол мутахассис шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.
Агар ўзингизда бу касалликнинг енгилроқ белгилари пайдо бўлганини сезсангиз, даволашни уй шароитида бошлаганингиз маъқул.
Касаллик пайтида қуриб қолган бош терисини намлаш учун эфир ва ўсимлик ёғларидан фойдаланиш мумкин.
Қуруқ себореяни ҳар хил шифобахш ўсимликлар қайнатмаси ёрдамида ҳам даволаш мумкин.
Айниқса петрушка, пиёз пўстлоғи ва жамбил ўтларининг қайнатмалари бош терисини даволашда фойдали ҳисобланади.
Изоҳ (0)