Яшил ловия таркибида организм учун муҳим ҳисобланувчи кўп миқдорда нутриентлар борлиги ва озиш жараёнига ижобий таъсири сабабли парҳез таомлар тайёрлашда кўп ишлатилади.
100 грамм яшил ловия бор-йўғи 23 калорияни ташкил қилади. Шунинг учун бу маҳсулот парҳезли таомларнинг мукаммал қисми ҳисобланади.
Яшил ловия таркибида катта миқдорда аскорбин кислота, B1 ва B2 витаминлари, кундалик овқатланишда фойдали моддаларни барқарорлаштириб турувчи калий, кальций, магний ва фосфор элементлари мавжуд.
Бу маҳсулот кимёвий таркиби жиҳатидан ҳам соғлиқ учун жуда фойдали. Унинг таркибидаги қаттиқ толалар ичакларни енгил тозалаш билан ҳазм қилиш тизими фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, яшил ловия таркибидаги клетчаткалар мунтазам равишда истеъмол қилиниши натижасида қондаги холестерин ва шакар миқдорини барқарорлаштиради.
Таркибидаги кремний суяк ва бирлаштирувчи тўқималарни мустаҳкамлайди, антиоксидантлар эса қариш жараёнини секинлаштиради ва иммунитетни оширишга ёрдам беради.
Изоҳ (0)