Англия Премьер-лигаси 25-турида турнир пешқадами «Челси» сафарда «Бёрнли» меҳмони бўлди. Ўйин 1:1 ҳисобидаги жанговор дуранг билан якун топди. Учрашувнинг 7 ва 24-дақиқаларида киритилган голларидан ташқари, эътиборга тортадиган воқеа 19-дақиқада рўй берди, деб ёзади The Sun.
«Бёрнли» футболчиси Эшли Барнс Тибо Куртуа қўриқлаётган дарвоза томон зарба йўллашга уринди, аммо мўлжалда адашди. Футболчи томонидан йўлланган зарба «Бёрнли» мухлислари трибунаси томон ҳаракатланди.
Тўп она қўлидаги ёш бола томон учиб келаётганди, аммо сергак мухлис тўпни қўли билан қайтариб, болани зарбадан сақлаб қолди.
Мазкур воқеага турли муносабатлар билдирилди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари «Бёрнли» мухлисини халоскорликда мақтаган бўлса, Twitter фойдаланувчиларидан бири уни «Манчестер Сити» посбони Клаудио Бравога таққослади.«Бёрнли» мухлиси ўрнида Клаудио Бравони тасаввур қилинг», – деб ҳазил изоҳ ёзди Twitter фойдаланувчиси.
Клаудио Браво Англия Премьер-лигасининг 19 ўйинида майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 25 та гол ўтказиб юборган. Таққослаш учун, дарвозабон 2015—2016 йилги мавсумда «Барселона» сафида 19 та ўйинда 9 та гол ўтказиб юборган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)