Англия Премьер-лигасининг 25-тури бугун — 13 февраль куни бўлиб ўтадиган «Борнмут» — «Манчестер Сити» ўйини билан ўз якунига етади.
Кеча — 12 февраль куни мазкур тур доирасидан ўрин олган икки ўйин бўлиб ўтди. Бирида мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Лестер» имкониятни бой берган бўлса, иккинчисида навбатдаги чемпионлик учун яқинлашиб келаётган «Челси» икки очко йўқотди.
Сафарда «Бёрнли»га қарши кураш олиб борган Лондон клуби ғалабани сақлаб қола олмади. Томонларнинг «Челси» майдонида бўлиб ўтган ўйинида «аристократлар» 3:0 ҳисобида зафар қучганди. Бу сафар Антонио Конте жамоаси рақиб постига бир мартадан ортиқ гол ура олмади.Клаудио Раньери бошчилик қилаётган «Лестер» эса навбатдаги мағлубияти билан хавфли зонага тушиб кетди. Эндиликда қуйи уч ўринда бораётган уч клубнинг исталган бири келаси турда «тулкилар»дан ўзиб кетиш имкониятни қўлга киритган.
Маълумот учун, «Лестер» сўнгги бор 17 декабрь куни «Сток Сити» дарвозасига гол урганди. Шундан кейин бўлиб ўтган саккиз учрашувда «Лестер» гол ура олмади. Шуларнинг еттитасида имкониятни бой берди.
Англия Премьер-лигаси 25-тур 12 февраль, якшанба
Изоҳ (0)