Миср армияси ҳарбий хизматчилари Синай ярим ороли шимолида ИШИДнинг 10 нафар жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Al-Watan порталига кўра, экстремистларга қарши рейдлар шимолий Синай вилояти пойтахти Ал-Ариш шаҳрида ўтказилди.
Жангарилар куч тизими ходимларига ҳужум уюштириш учун фойдаланган 3 та транспорт воситаси ҳам йўқ қилинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)